HilqatTV: Наманганда 110 нафар хотин-қиз 8 йўналиш бўйича бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, 20 аёлга тикув машиналари берилди (видео)

ХДП Наманган шаҳар кенгаши томонидан Наманган шаҳар 4-оилавий поликлиника, Қадамжо МФЙ, “Ишга марҳамат” мономаркази ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Тадбир давомида халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Ғайбуллаев томонидан Нурафшон маҳалласи ҳудудидаги 13-мактаб биносида “Аёллар дафтари”га киритилган 20 нафар хотин-қизларга тикув машиналари тарқатилди.

Тадбир якунида Халқ демократик партияси ғояларига хайрихоҳлик билдирган ёшларга аъзолик гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш