ХДП депутатлари маҳаллада
ХДП депутатлари маҳаллада

 

Ҳар бир мамлакат ривожланишида аҳолининг бандлиги муҳимдир.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда ёшлар ва хотин-қизларга етарли имкониятлар берилмоқда.

Темир дафтарга киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, талаб юқори бўлган касбларга ўқитишни ташкил қилиш, тадбиркорликка жалб этиш мақсадида Тошкент шаҳрида “Электорат манфаатлари ҳимоямизда” шиори остида амалий тадбирлар ҳафталиги ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан навбатдагиси Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида бўлиб ўтди.

Сабаби бугун партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлар электорат билан ишлашнинг янгича тизими “фуқарабай” ва “маҳаллабай” кўринишида аҳоли билан мулоқот қилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Махмудова Донохон Артиковна маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказди. Бунинг натижасида туманнинг “Кўтарма” махалласида яшовчи Лисакова Аделина туман бандлик марказида ташкил этган бепул курсга жойлаштирилди. Шунингдек ушбу маҳалладаги беш нафар хотин-қизлар доимий ишга жойлаштирилди.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Алишер Навоий” маҳалласида яшовчи икки нафар имконияти чекланган хотин-қизлар уй меҳнати билан банд қилинишга эришилди. Лойиҳа доирасида қатнашган 50 нафар аёлларнинг 6 нафари туман бандлик марказида ташкил этилган бепул курсларда таҳсил олиш чоралари кўрилди.

Зеро “Ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли” деган сўзларнинг таг замирида чуқур маъно яширинган, агар бир аёл бахтли бўлса, бутун оила бахтли бўлади, бу эса ҳеч шубҳасиз, оилада ўсиб-улғаётган ёш авлоднинг келажаги учун муҳимдир.

Бундай тадбирлар шаҳарнинг барча туманларида давом эттирилмоқда.

 

Адҳам Мамаджонов,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши сектор мудири

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш