Сиёсий партиялар тизимида фаолият олиб бораётган кадрларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини ошириш бугунги куннинг муҳим талабларидан бири. Шундан келиб чиқиб, партиялар ҳудудий кенгашларида ишлаётган ходимлар ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатларининг малакасини ошириш учун ўқув курслари ташкил этилгани ўзига хос аҳамият касб этди.
Наманган давлат университетида вилоят партия кадрлари ва фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат бошқаруви академиясининг ўқув режаси ва дастури асосида ўқув машғулотлари олиб борилди.
Давлат дастурлари, сиёсий тарғибот, партияларнинг ўз электорати билан ишлаши ҳамда сайлов қонунчилигига доир берилаётган назарий ва амалий билим-кўникмалар иштирокчиларга фойдали бўлмоқда.
Жорий йил муҳим сиёсий жараён олдидан ташкил этилган мазкур сиёсий ўқувлар бугунги куннинг ўткир талабларидан келиб чиқиб, сиёсий билимларимизни мустаҳкамланишида асос бўлади ва бу партия ходимлари учун ҳам депутатлар учун ҳам фақат фойдали.
Ўқувда ҳудудий тренерлар ва НамДУ ўқитувчилари ўз маърузалари ва тақдимотлари билан иштирок этмоқда.
Рахматилло Мухитдинов,
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати.