Жиззах вилояти Дўстлик туманида Халқ демократик партиясининг “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик акцияси ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада туман бандликка кўмаклашиш маркази 140 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 42 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, шундан 6 нафари ўз мутахассислигига кўра, 36 нафари эса "Қаҳрамон голд" тикувчилик цехига ишга жойлаштириладиган бўлди.
41 нафар касб-ҳунарга ўқитиш курсларини тамомлаган аёлларга банклардан имтиёзли кредит олиш бўйича сертификатлар топширилди. Мурожаат юзасидан 2 нафар аёлга иш бошлаши учун кредит олишига кўмаклашилди. Яшаш шароити қийин, “Аёллар дафтари”га киритилган, касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқиб, тикувчиликни ўрганган Ойдин Маҳмудовага тикув машинаси берилди.
Тадбир доирасида ташкил этилган бепул тиббий кўрик акциясида 80 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 30 нафарига даволаниш учун, 1 нафарига бепул даволаниш учун ордер берилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва имтиёзли кредит олиш истагидаги бўлган хотин-қизларга сертификатлар топширилди. Хусусан, Султонова Хулкарой, Суяарқулова Хайитгул, Тинчликова Насиба, Матлуба Исаевалар тикувчилик йўналиши бўйича кредит оладиган бўлди.
Лойиҳа доирасидаги тадбирларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари Зулайҳо Акрамова, Муқаддас Ўразалиева ҳамда ЎзХДП Марказий Кенгаши сектор мудири Гулшан Асатова иштирок этиб, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати