Фаолларимиз давлат бошқарувида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, (107-Риштон сайлов округидан) Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси сифатида фаолият юритиб келган Ўринбоев Аваз Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Аваз Ўринбоев 1978 йилда Олтиариқ туманида туғилган. Фарғона политехника институтини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Узоқ йиллар банк соҳасида турли вазифаларда ишлаган.
Аввалги чақириқ, яъни 2015 -2020 йилларда ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, партиямиз фракцияси аъзоси бўлган.
Партиядошимизга янги вазифада омад ва муваффақиятлар тилаймиз.