Хотин-қизлар ижтимоий ҳаётда фаол қатнашиши кўплаб омилларга, жумладан, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий хабардорлиги ошишига боғлиқ. Шунинг учун ЎзХДП Марказий Кенгаши "Фаол аёллар" қаноти республикамизнинг барча ҳудудларида аёлларнинг сиёсий фаоллигини кучайтиришга хизмат қиладиган тадбирлар ўтказмоқда.
Тошкент шаҳар кенгашида ўтказилган навбатдаги тадбирда хотин-қизлар йўналишидаги лойиҳалар самарадорлигини ошириш ҳақида фикр-мулоҳазалар тингланиб, бир гуруҳ хотин-қизларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
ЎзХДП Марказий Кенгаши "Ёшлар қаноти" ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган туркум тадбирларни ўтказишни режалаштирмоқда. Бундай тадбирлар бир неча йўналишда республикамизнинг барча ҳудудлари, жумладан, олис туманларда ўтказилади.
Тошкент шаҳар партия кенгашида ёшлар билан бўлган мулоқотда ташаббускор йигит-қизларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.