Депутатимиз ташаббуси билан “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар аёл сиҳатгоҳга жойлаштирилди
Депутатимиз ташаббуси билан “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар аёл сиҳатгоҳга жойлаштирилди

 

Халқ демократик партиясидан Фарғона туман кенгаши депутати Мақсаджон Саткинов ташаббуси билан Фарғона вилоят партия кенгаши ҳамкорлигида “Аёллар дафтари”га киритилган 30 нафар аёллар Чимён шаҳарчасида жойлашган “Чимён Чашмаси” дам олиш сиҳатгоҳига жойлаштирилди.

Соғлигини тиклаётган аёлларга партиямиз вилоят кенгаши томонидан хайрия концерт тадбири ташкил этилди.

Фарғона вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зокиржон Зоҳидов, туман давлат солиқ инспекцияси бўлими бошлиғи, 4-сектор раҳбари Илҳомжон Шаропов, ЎзХДП туман кенгаши раиси Бумайрамхон Собирова дам олувчилар учун яратилган шароит билан танишиб, қўшимча ёрдамлар кўрсатишга келишиб олишди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш