Давлатимиз раҳбарининг ўтган йилнинг 25 декабр куни ўтказилган Ёшлар форумидаги нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, “Ёшлар: 1+1” дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, “Ёшлар мурожаати” электрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 4 фоизлик кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа ўз мавзуларга тўхталган эди.
Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалардан келиб чиқиб, жойларда бир қатор амалий ишлар олиб бориляпти. Хусусан, “Ёшлар 1+1” лойиҳаси бўйича “Ёшлар дафтар”ига киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларни темир дафтардан чиқариш чораларини кўриш бўйича ёшлар рўйхатларини манзилли шакллантириш, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Бу орқали барча депутатларга темир дафтарга киритилган ёшларни бириктириш бўйича ишчи гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудуддаги депутатларга бир нафардан ёшлар бириктирилмоқда.
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашидаги ЎзХДП депутати Александр Ким Вячеславович ўз округидаги ахоли муаммолари билан танишиб, “Қўчқорчи” маҳалла фуқаролар йиғини “Оқ йўл” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Собировлар хонадонида бўлди. Ҳозирда ишсиз бўлган "Ёшлар дафтарига" киритилган Жасур Собировни иш билан таъминлашни ўз зиммасига олди.
Албатта, “1+1” лойиҳаси замирида иккита энг асосий мақсад – ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, натижада оилаларга барқарор даромад манбаи яратиш мақсади мужассам. Ушбу вазифалар бевосита партиямиз дастурий мақсадларига ҳамоҳанг масала бўлгани боис, фаолларимиз ва депутатларимиз бу борада катта масъулият билан хайрли ташаббусларни илгари суришаётганини алоҳида таъкидлаш жоиздир.
Мунира Исомова,
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши сектор мудири.