Депутат маҳаллада
Депутат маҳаллада

 

Лойиҳа доирасида халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Нодирбек Абдуллаев сайлов округида жойлашган “Юқори Ровустон” ва “Ўрта Ровустон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги сайловчилар билан учрашди. Мулоқот давомида аҳолини ўйлантириб келаётган муаммолар ўрганилди.

Шу куни депутатга уй жой қуриш, Курмак, Шабнам ва Жар кўчаларини таъмирлаб, асфальтлаш бўйича мурожаатлар бўлди. Шунингдек, аҳоли томонидан ҳудуддаги “Темирбетон” МЧЖга қарашли 2 қаватли бино борлиги ва шу бинони амалдаги қонунлар, белгиланган тартибда шаҳар ҳокимлигига ёки бирор тадбиркорга бериш орқали тикувчилик цехи очиш таклифи берилди.

Депутат муаммолар юзасидан ижро ҳокимиятига ва тегишли давлат ташкилотларига белгиланган тартибда депутат сўрови юборишни билдириб, имконият даражасида ижобий ҳал этиш чораларини кўришни билдириб ўтди.

 Шу билан бир қаторда ва шу ҳуддудаги 36-сонла мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан ҳам танишди. Айни пайтда, мазкур мактабгача таълим муассасасида 75 нафар болалар тарбия олмоқда. Улар учун барча зарурий шарт-шароитлар яратилган.

Лекин, бино эски бўлганлиги ва жой етишмаслиги натижасида аҳоли томонидан янги болалар боғчаси қуриш зарурлиги билдирилган.

Депутатнинг бевосита ташаббуси билан 2021 йилда ушбу болалар боғчаси қайта қуриш учун давлат дастурига киритилди.

Шунингдек, болалар боғчаси олдида катта кучланишдаги электр трансфарматори бўлиб, уни кўчириш бўйича амалий ёрдам сўралди. Бу бўйича белгиланган тартибда тегишли давлат ташкилотига депутат сўрови юборилиши таъкидланди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш