Асадбек қувониб қолди
Асадбек қувониб қолди

 

Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати Обиджон Саидов ёш бўлишига қарамай, доим сайловчилар билан учрашиб уларнинг муаммоларини тинглайди.

Шундай мулоқотларнинг бирида Кармана тумани, Айрончи МФЙда яшовчи Умид Тилавов 2002 йилда туғилган ўғли Асадбек буйрак етишмовчилиги касаллиги билан оғригани, уни даволатиш ва жарроҳлик амалиётини амалга ошириш учун оиланинг “қўли калталик” қилаётганлигини таъкидлади.

Бу гапларни эшитган депутат Асадбекни кўриш учун у истиқомат қилаётган хонадонга бориб, у билан суҳбатлашади, унинг қизиқишлари ҳақида сўрайди. Шунда Асадбек мактабга жуда боришни хоҳлаётганлигини, аммо соғлиги тўғри келмаётганлигини, компьютерга қизиқишини таъкидлайди.

Учрашувдан 4-5 кун ўтгач, депутат Асадбекка озгина бўлсада қувонч улашиш мақсадида ноутбук олиб, уни кўришга боради. Бундан Асадбек жуда қувонади ва ташаккур билдиради.

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш