"Ариқбўйи" маҳалласидаги сайловчилар депутатдан миннатдор

 

Халқ депутатлари Чуст туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Аброр Рустамовга "Ариқбўйи" маҳалласининг бир гуруҳ аҳоли мурожаат билан чиққан эди. Сайловчилар ҳудуддаги ички йўлларни таъмирлашда амалий ёрдам сўрашди.

Депутат мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови билан чиқди. Натижада муаммони ижобий ҳал этишга эришди. Айни кунда маҳалланинг ички йўлларида тамирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш