Ўзбекистон ХДП Наманган вилояти Учқўрғон туман кенгаши томонидан cайёр қабул ташкил этилди.
Дастлаб давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Унда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар тарихан муҳим паллада халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаёти йўлида барчамизни жипслаштириб, янги марралар сари руҳлантираётгани алоҳида таъкидланди. Бу борада партия ташкилотлари, депутатлар олдига турган вазифалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шундан сўнг сайловчиларнинг мурожаатлари тингланди. Жумладан, “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинидан Албина Сиддиқова вақтинчалик ишсизлиги сабабли бирон-бир иш билан таъминланишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ушбу масала асосида халқ депутатлари вилоят кенгашига 44-Учқўрғон сайлов округидан сайланган депутат Гулхумор Тоғаева ташаббуси билан у фермер ҳўжалигига ишга олинди.
“Саноат” МФЙ худудида яшовчи фуқаро Дилфуза Турғунова ота-онаси бемор бўлганлиги сабабли, Жиззах вилоятида жойлашган Зомин сиҳатгохига йўлланма олиб бериш масаласида мурожаат этди. Ушбу мурожаат 11-Дўстлик сайлов округи депутати А.Бекмирзаев томонидан назоратга олиниб, йўлланма билан таъминлаб бериладиган бўлди.
Бундан ташқари ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро Сахобат Исоқжонова ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида чеварчилик цехи очиш учун, банк томонидан имтиёзли кредит олган, аммо бино қуриш учун ер олиш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Ушбу мурожаатни ҳал этиб бериш учун вилоят кенгаши депутати Тоғаева Гулхумор Янгиер маҳалласи ҳудудидан жой ажратиб берилишини билдирди. Муаммо жойида ҳал этилди.
Шу куни фуқароларнинг 50 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилди. Ҳуқуқий маслаҳат сўраб келган сайловчиларга масалаларнинг қонуний томонлари тушунтирилди, кредит олишдаги имтиёзлар, тарбиб қоидалар тўғрисида тушунчалар берилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.