Байрам дастурхони учун...
Байрам дастурхони учун...

 

Саноқли кунлардан кейин барчамиз 2020 йил билан хайрлашиб, янги йилни кутиб оламиз. Янги йилни кутиб олиш кечаси ҳамма учун хурсандчилик билан ўтадигандек туюлади. Оила давраси, файзли дастурхон ва яқинларнинг дийдорини кўриш... Лекин ҳамма оила ҳам, афсуски, бундай имкониятга эга эмас.

Байрам кунлари арафасида кам даромадли ёки имконияти йўқ шахсларнинг хаёлидан нималар ўтаётганини ўйлаймизми?..

Эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатиш ҳар томонлама зарур ишдир. Шу мақсадда Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши хайрли ишга қўл урди. Халқ депуталари Чилонзор туман Кенгаши депутати Доно Маҳмудова ва Даврон Қулмуҳаммедовлар пойтахтимизнинг “Чўлпон ота” ва “Қатортол” маҳаллаларида яшовчи 40 дан ортиқ оилага саховат ва кўмак тадбирини ўтказди. Муҳтож оилалар учун зарур бўлган озиқ-овқат ва байрам совғалари улашилди.

Депутатлар, партия фаоллари хайрли ва савобли ишларни барча ҳудудларда давом эттирмоқда.

 

Равшан Хомитов,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш