Ўзбекситон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Мирзачўл туманида «Аёллар бандлиги – оила фаровонлиги» лойиҳаси дирасида тумандаги вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада 54 та корхона, ташкилот, муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 85 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Тумандаги камбағал ва вақтинча иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида 15 нафар хотин-қизлар ўқишга юборилди. 18 нафар фуқаролар ишсиз, деб эътироф этилиб, уларга ишсизлик нафақаси тайинланди, 5 нафар хотин-қиз тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, меҳнат ярмаркасида қатнашган 12 нафар фуқароларга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди.
Жамила Ядгарова,
ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши сектор мудири.