ХДП депутати аҳоли бандлигини таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда
Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашидаги ЎзХДП депутати Олтиной Намозова тумандаги “Мирзачўл текс” фаолияти билан танишди. Депутатнинг айтишича, яқинда ишга жойлашишда ёрдам сўраган бир гуруҳ хотин-қизлар депутатлик сўрови асосида ушбу корхонага ишга жойлаштирилган эди.
О.Намозова уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шу куннинг ўзида корхона раҳбари билан касб-ҳунар мактабининг тикувчилик йўналишида таҳсил олаётган 32 нафар қизларни ҳам ўкиб, шартнома билан шу жойда ишлаши тўғрисида келишиб олинди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.