Аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди
Тўрақўрғон тумани “Қўшқайрағоч” МФЙ аҳолиси неча йиллардан бери тоза ичимлик суви масаласида қийналиб келаётган эди. Маҳалла аҳли ушбу масалада халқ депутатлари туман кенгаши депутати Иномиддин Асрақуловга мурожаат қилишди.
Депутат масалани атрофлича ўрганиб чиқди. Тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатди. Елиб, югуришлар бесамар кетмади. Муаммо ижобий ҳал этилди.
Яқинда туман ҳокими, депутат И.Асрақулов, туман ичимлик сув-оқава ташкилоти ва маҳалладаги тадбиркорлар ҳомийлигида 6 км масофада тоза ичимлик суви тармоқлари ўрнатилди. Аҳоли бундан беҳад мамнун.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.