Депутат сайёр қабул ташкил қилди
Депутат сайёр қабул ташкил қилди

 

ЎзХДП Янгиқўрғон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Соҳибахон Жуманова томонидан “Қуйи Қораполвон”, “Қораполвон”, “Радивон” мфй ҳудудларида ҳамда тумандаги кўп тармоқли Марказий поликлиникасида сайёр қабул ташкил этилди. Аҳоли вакиллари томонидан жойларда ечимини кутаётган турли хил ижтимоий, иқтисодий масалаларга доир муаммолар юзасидан мурожаатлар қилинди.

Сайёр қабул давомида Янгиқўрғон кўчаси 32-уйда яшовчи Рашид Мамажонов соғлигида муаммолар борлиги, даволаниши учун ёрдам сўради. Шу куннинг ўзида у туман тиббиёт булими асаб касалликлари бўлимида даволаниши учун ётқизилди.

“Радивон” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Дилором Олимова куз-қиш мавсумида хонадонини иситиш учун маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тақсимот бўйича рўйхатга киритилмагани юзасидан мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан депутат маҳалла раиси Ш.Холмирзаев билан учрашди ҳамда Д.Олимовага 500 кг кўмир ёқилғиси олиб берилиб, муаммо жойида ҳал этилди.

Шу куни депутат ҳудуддаги 34 та хонадонга борди. Маҳалла аҳли асосан кўмир ёқилғиси, баллонли газ, кўчаларни шағаллаш ҳамда электр энергияси таъминотидаги узилишлар масаласида мурожаат қилди. Мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига депутатлик сўрови жўнатилди.

Куннинг иккинчи ярмида туманидаги кўп тармоқли Марказий поликлиникасида ҳам врачлар қабулига келган бемор хотин-қизлар билан сайёр қабул ташкил этилди. Беморлар билан юзма-юз мулоқот вақтида поликлиника томонидан беморларга кўрсатилаётган хизмат турлари яхши йўла қўйилганлиги айтилди. Фақат қабул вақтида кўп кутиб қолиш, узоқ навбатда туриш ҳолатлари мавжудлигидан эътироз билдирилди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш