ЎзХДПнинг фаол ёшлари вазирликлар вакиллари билан бевосита мулоқот қилди

     Ўзбекистон Халқ демократик партиясида “Ёшлар бандлигини таъминлаш, илм-фан соҳасига жалб этиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш: амалий натижалар ва истиқболдаги режалар” мавзусида республика онлайн конференцияси ўтказилди.
Унда партия сафидаги ёшлар, жумладан, Ёшлар парламенти аъзолари, "Ёшлар қаноти" фаоллари, парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирок этди.



    “Ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуси бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги;

    “Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни меҳнат бозоридаги бугунги талабдан келиб чиқиб тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуси бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;

    “Олий таълим тизимидаги ислоҳотлар: ёшларни таълим билан қамраб олиш, илм-фан соҳасига жалб этиш, муаммо, ечим ва истиқбол” мавзуси бўйича эса Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъулларининг ахбороти тингланди.

    Фаол ёшлар тенгдошларини ўйлантираётган муаммоли масалалар юзасидан вазирликлар вакиллари билан мунозарага киришиб, ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.

Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш