ЯНГИОБОДДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Янгиобод тумани “Сармич” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди. Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар вакиллари аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказишди.

Аҳоли вакиллари томонидан жойларда ечимини кутаётган турли хил ижтимоий, иқтисодий масалаларга доир муаммолар юзасидан мурожаатлар қилинди. 20 дан ортиқ мурожаат тегишли тартибда ўрганиш ва ҳал этиш учун рўйхатга олинди.

Маҳалла аҳли ҳудудда табиий газ, ичимлик суви ва томорқаларни суғориш учун оқова сув муаммоси борлигини ҳақида маълум қилишди. Шунингдек, мурожаатларда “Сармич” МФЙ билан туман марказини боғлаб турувчи автомабиль йўлининг яроқсиз ҳолатдалиги, бу бир қатор нолқулайликлар келтириб чиқараётгани айтилди. Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши, ҳудудда спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш масаласидаги муаммолар  юзасидан мурожаатлар қилинди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида 10 дан ортиқ турли масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатларига ҳуқуқий масалаҳатлар берилди.

Тадбир давомида “3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши ва партиянинг Янгиобод туман кенгаши, партиядан сайланган туман кенгаши депутатлари “Сармич” МФЙ Тўроншоҳ кўчасида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Каримберди Ҳакимов, “Сайдон” кўчасида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Рустам Абдуллаев ҳамда шу кўчада яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Шербек Низомиддиновнинг хонадонига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

Мурод Ҳаитов,

ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.

 

← Рўйхатга қайтиш