Наманган туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари электорат манфаати билан боғлиқ масалаларда депутатлик назоратини кучайтирмоқда
Наманган туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари электорат манфаати билан боғлиқ масалаларда депутатлик назоратини кучайтирмоқда

 

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аҳолининг ўзгалар парваришига муҳтож, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли орасидан сурункали касалликка чалинганларни патранаж тиббий хизматдан фойдаланиш аҳволи тўғрисидаги масаланинг тумандаги ҳолати кўриб чиқилди. Мажлисни депутатлик гуруҳи раҳбари У.Солиев очиб, кун тартибидаги масала юзасидан назорат-таҳлил натижаларини йиғилганларга тақдим этди.

Қайд этилдики, ҳозирги кунда туманда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга аниқ ижтимоий хизмат кўрсатишни янада кучайтириш мақсадида 162 нафар киши рўйхатга олинган. Уларга жорий йилнинг иккинчи чораги мобайнида бириктирилган ҳомий корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда саховатпеша юртдошларимиз томонидан жами 90016,0 минг сўмликдан зиёд моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилган.

Реабилитация-техник воситаларга мухтож 38 нафар кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга 40 та ногиронлар аравачаси, 10 та эшитиш мосламаси, 4 та қўлтиқ-таёқ, 9 та ҳасса, 1 та ходунок, 7 та тирсакли қўлтиқ-таёқ, 3 та махсус ҳасса билан таъминланди. Шунингдек, 60 нафар пенсионер ва ногиронлиги бор шахсларга соғлигини тиклаш учун республика ва вилоят ҳудудида жойлашган санатория ва дам олиш масканларига бепул йўлланмалар берилди.

Депутатларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда ногиронлиги бор шахсларнинг 30 та ногиронлик аравачасига,12 та эшитиш мосламасига ва 5 та тирсакли қўллтиқ таёққа эҳтиёжи бор. Эҳтиёжманд, якка ёлғиз ва ногиронларни ҳозирги пандемия вақтида доимий ҳолидан хабар олиш, мулоқот қилиш, муаммоларини ҳал этиш лозим.

Кун тартибидаги масала юзасидан ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари К.Юлдашев, Ф.Исақова ва Н.Умаровлар сўзга чиқди. Аҳолининг ўзгалар парваришига муҳтож, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли орасидан сурункали касалликка чалинганларни сифатли патранаж тиббий хизматдан фойдаланиш масаласи бўйича депутатлик назоратини кучайтириш кераклиги алоҳида қайд этилди. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ўрганиб, уларнии ҳал этишда ташаббус кўрсатиш, бунга ҳомийларни жалб этиш муҳимлигига эътибор қаратилди. Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида мазкур йўналишда изчил депутатлик назоратини олиб бориш бўйича қарор қабул қилинди.

Куни кеча депутатлик гуруҳи ушбу масалани сессия муҳокамасига олиб чиқди. Депутатлар назорат-таҳлил натижалари асосида муаммоларни очиқ ойдин таҳлил қилишди. Сессия қарори билан аҳолининг ўзгалар парваришига муҳтож, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли орасидан сурункали касалликка чалинганларни сифатли патранаж тиббий хизматдан фойдаланиш бўйича мутасадди ташкилотларга тегишли вазифалар юклатилди. Бу борадаги депутатлик назоратини мунтазам олиб бориладиган бўлди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш