Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Аёллар бандлиги — оила фаровонлиги” лойиҳасининг навбатдаги тадбири Марғилон шаҳридаги “Ҳунармадлар маркази”да бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ХДП депутатлари, Марғилон шаҳар ҳокимлиги масъуллари, Ҳунармандлар уюшмаси, шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари ҳамда оилавий тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳудуддаги хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг ўзини-ўзи банд қилиш учун кўмаклашиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар учун корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субектлари томонидан 300 дан ортиқ иш ўринлари таклиф этилди. Маҳаллалардаги моҳир хунармандлар томонидан уста-шогирдлик анъаналари асосида ўнлаб ёшлар касб-кор ўрганиш истагини билдиришди.
Табирда ўз фаолияти давомида ташаббус ва фаоллик намунасини кўрсатган бир гуруҳ партия фаоллари ташкилотчилар томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, 120 нафар хотин-қизларга истакларига мос равишда ишга киришлари учун йўлланмалар топширилди.
Тадбир сўнгида бир гуруҳ хотин-қизлар Ўзбекистон Халқ Демократик партияси аъзолигига қабул қилиндилар.
Мунира Исомова,
ЎзХДП Фарғона вилояти Хотин-қизлар ва Ёшлар билан ишлаш сектор мудири.