Ўқитувчиларга қачондан мукофот ва рағбатлантириш пуллари тўланиши мумкин? Молия вазири изоҳ берди.
Президентимиз томонидан жорий йилнинг 6 ноябрида қабул қилинган Фармон ва Қарорда педагогларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш вазифаси белгиланди. Ўқитувчиларни рағбатлантиришнинг муҳим манбаи директор жамғармаси ҳисобланади. Бу жамғарма учун мактаблар иш ҳақи фондининг аввал 15 фоизи, кейинчалик 12 фоизи миқдорида маблағ ажратилар эди. Бу фоизлар қандай асосга кўра келгуси йилда 4 фоизга камайиши кутиляпти? Ўқитувчиларга рағбат ва мукофот пуллари қачондан тўланади?
Депутат Шоҳиста Турғунованинг шу ҳақдаги саволларига Молия вазири Тимур Ишметов қандай жавоб берди?..