Ўзбекистон ХДП Мирзо Улуғбек туман кенгаши томонидан Геодезия касб-ҳунар коллежида “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирга “Ёшлар дафтарига” киритилган 100 нафарга яқин йигит-қизлар иштирок этди. 17 та корхоналар 652 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Лойиҳа аввалида халқ депутатлари туман кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳи тузилди. Тайин бир машғулотга эга бўлмаган, ўқимайдиган, ишламайдиган ёшларнинг рўйхати шакллантирилиб, йигит-қизлар билан суҳбат ўтказилди. Мулоқот давомида уларнинг муаммолари, қайси касбга қизиқиши аниқланди.
Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларнинг 18 нафарига кредит олиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 12 нафари тумандаги “Краферс” МЧЖга ишга жойлаштирилди, 16 нафари эса ушбу ташкилотга келишув асосида шогирд этиб бириктирилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.