Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши Ихтисослаштирилган санъат лицей интернатида партиянинг Сайловолди Дастури ҳамда 2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат Дастурида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшларга кўмак”лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.
Дастлаб партия ходимлари, ҳамкор ташкилотлар ва депутатлардан иборат ишчи гуруҳ ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни тинглаб, бу бўйича ўзлари таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Ишчи гуруҳ томонидан йигит-қизларнинг қизиқишига қараб тумандаги бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Натижада 11 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Хусусан, халқ депутатлари туман кенгаши депутати А. Якубов ташаббуси билан 3 нафар йигит Нурота туман Ихтисослаштирилган санъат лицей интернатида ишга қабул қилинди. “Нурота Агро фирма” экспорт МЧЖ раҳбари, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Илҳом Самиев кўмаги билан 6 нафар йигит-қиз ишли бўлди. Улар агро фирмага қудуқ қазувчи ва сутни қайта ишлаш цехига ишчи сифатида қабул қилинди.
– Икки нафар фарзандим бор, – дейди “Миришкор” МФЙда яшовчи Солиҳа Ибрагимова. – Озгина бўлса ҳам оиламга ёрдамим тегса яхши бўларди, деб анчадан буён ўйлаб юрардим. Депутатимиз билан учрашиб, муаммомни айтган эдим, ҳал бўлди. Энди ишончини оқлаб, меҳнат қилмоқчиман. Бундай тадбирларни ташкил қилганлардан миннатдорман.
Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Асомиддин Ҳайдаров ёрдами билан 2 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.
Хуршида Нарзиева,
ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.