“Чизгиларда ўз ички дунёсининг беғубор ранглари бор...”
“Чизгиларда ўз ички дунёсининг беғубор ранглари бор...”

 

Наманган вилояти Учқурғон туман "Ёрқин ҳаёт" маҳалласида яшовчи Диёра Каримова нодир ва ноёб истеъдод соҳиби. У тўхтаб қолишни ҳечам истамайди, қўли, оёғи ишламаса ҳам қалбида ёниб турган истеъдодини кўзлари билан амалда кўришни юрак-юрагидан хоҳлайди, бундан роҳатланади. Унинг чизган расмларида бетакрорлик нафаси ҳумкрон, кўриб лол қолмасдан илож йўқ.

Диёра қўли бўлмасада, оғзида қалам ушлаб расм чизади. Ўзининг айтишича, хаёлида ҳукмрон орзуларини қалам билан сурат орқали тасвирлаб беради. Орзуларини суратларда маҳорат билан ифодалайди. Чизгиларда ўз ички дунёсининг беғубор ранглари бор.

– Ҳар тонг расм чизиш учун янги ғоялар билан уйғонаман. Қалам олиб, уни суратда ифода этмаганимча, ҳеч таскин топмайман. Расмларимдан кўнглим тўлмаган пайтлар ҳам бўлади, кейин яна уни бошқаттан бошлайман, бунга эринмайман. Ичимда жўш урган туғён ўзим хоҳлаган расм чиқмагунча босилмайди, – дейди у.

Куни кеча ЎзХДП Учқўрғон туман кенгаши фаоллари туман ҳокими ўринбосари С. Турсунов билан бирга Диёра Каримованинг уйига боришди. У билан узоқ суҳбат қуришди, ижодий ишларини томоша қилишди. Ижодий қобилиятини ривожлантириш учун қулайликлар яратиб беришга келишиб олинди.

Диёра билан кечга гаплашдик, ташрифимиздан боши осмонга етганини қайта-қайта такрорларди. Расм чизиши учун нималар кераклиги, ҳаётдаги бошқа эҳтиёжлари ҳақида сўрадик. Яқин кунларда у хоҳлаган совға-саломлар билан уни яна йўқлаб борадиган бўлдик...

 

Шоҳиста Тошпўлатова,

Наманган вилояти Учқўрғон туман кенгаш депутати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш