Халқ демократик партиясининг “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида Чуст туманида ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан бирга амалий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирнинг биринчи қисмида тумандаги вақтинча ишсиз, ўқимайдиган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Йигит-қизларни ўйлантираётган муаммолар ва масъул ташкилотларнинг шу йўналишда олиб бораётган ишлари юзасидан маълумот олинди.
Суҳбат давомида иссиқхона ташкил этиб, ўз бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган Азизбек Солиев кредит олиш билан боғлиқ масалада мурожаат қилди. Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Азизбек Тошматов бу бўйича керакли маслаҳатларни берди ва муаммони ҳал этишни ўз зиммасига олди.
Давра суҳбатида ёшлар қайси касбга қизиқишлари ҳақида гапиришди. Устоз-шогирд анъанаси асосида касб-қунарга йўналтирилган йигит-қизлар ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.
Иккинчи қисмида ёшларнинг қизиқиш билдирган касблари бўйича йўналиш берилиб, иштирокчилар туманда фаолият олиб бораётган “Чуст High Tex” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ташриф буюришди. Ўзбекистон ХДП фаоллари бўлган хусусий тадбиркорлар Ҳасан ва Ҳусан Миргулшановлар томонидан ташкил этилган мазкур корхонада ҳозирги кунда 30 нафарга яқин ҳудуддаги ёшлар иш билан таъминланган.
“Ёшларга кўмак” лойиҳасининг биринчи босқичда шогирдликка олинган “Камарсада” МФЙ да истиқомат қилувчи Гулчеҳра Нурматова, “Олмос2 МФЙ да яшовчи Мавлуда Исмоилжонова, “Дўзанда” МФЙда яшовчи Васила Миргулшанова ва Феруза Музаффарова, “Сероб” МФЙ фуқароси Гулчеҳра Норматова мазкур корхонага ишга қабул қилинди.
Лойиҳа доирасида олий маълумотли, лекин ишга жойлашишга қийналаётган Аброр Зокиров Наманган қурилиш ва технология институтига ассистент ўқитувчи сифатида ишини топди.
ЎзХДП дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб этишда намуна кўрсатган бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар вакиллари вилоят партия кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Маъмура Бойтўраева,
ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши сектор мудири.