Ғозғон йирик саноат шаҳрига айланади
Ғозғон йирик саноат шаҳрига айланади

 

Парламент палаталарининг тегишли қарорига мувофиқ, Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳри ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамасининг «Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Бугунги кунда Ғозғон шаҳрида йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатяпти. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган 7 хил рангдаги ноёб мармар ва гранит тошлари Россия, Тожикистон, ва Қозоқистон каби қўшни мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Шунингдек, шаҳарнинг ички йўллари, аҳоли турар жойлари ва ижтимоий соҳа объектларида олиб борилган кенг кўламли ишлар унинг чиройини янада очиб юборди. Бир сўз билан айтганда, меҳнаткаш ва танти инсонлар истиқомат қилаётган ушбу мўъжаз кент вилоятимизнинг обод ва кўркам манзилига айланиб бормоқда.

Ҳудудда истиқболли саналган инвеститцион лойиҳалар, унинг бой имкониятлари ва шу ерда яшаб меҳнати ортидан ҳурмат топаётган самимий инсонлар ҳақида фикир билдирар эканман, мана шундай бир жаннатмакон юртда Ўзбкистондек диёрда яшаётганимизнинг ўзи бир бахт эканлигини дилдан ҳис қиламан.

Давлатимиз раҳбари ўтган йилда Навоий вилоятига ташрифларида Ғозғонни вилояига бўйсинувчи шаҳар деб эълон қилганлари ғозғонликларни жудаям қувонтирга эди. Чунки шаҳримиз мармарлари довруғини етти иқлимга таратиш орзуйимиз эди. Мана бугун ушбу орзуйимиз амалга ошиб турибди.

Ҳудудимизда давлат унитар корхоналари ташкил этилди, 2000 мингта янги иш ўринлари яратилаяпти. Хушхабарнинг қаноти бўлади деганларидек, шаҳарнинг Пашшод ҳудудида янги турдаги гранит тошлар заҳираси топилди. Бу инвесторларни жалб қилишда қўл келади, деб ўйлайман.

Шу ўринда айтиш жоизки, ҳозирда 5 гектар ер майдонига қиймати 52 миллион доллар бўлган “Мармаробод” заводи қурилмоқда. Завод тўлиқ ишга тушиши билан 850 нафар одам иш билан таъминланади. Бундан ташқари, ҳудуд тадбиркорлари учун 8 та ишлаб чиқариш биноси қурилмоқда. Ташқи ишлар фаолияти Миллий банки ҳам қурилиб халқимизга хизмат қилиши учун топширилиши арафасида. Ўйлайманки, келажакда Ғозғон йирик саноат шаҳрига айланади.

Албатта, кенг кўламли ислоҳотларга биз депутатлар ҳам камарбаста бўлиб, Ғозғоннинг янада юксалиши, халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишимиз керак. Ҳудудимизда иш ўрни яратиш имкониятлари жуда кўп. Эҳтиёжманд аҳоли вакиллари билан елкама-елка туриб, аҳоли даромадларини ошириш бўйича қатъий ташаббуслар билан чиқишимиз талаб этилади.

 

Элёр АМИНОВ,

Халқ депутатлари Ғозғон шаҳар кенгаши депутати.

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш