“Партия мени халққа танитди, мен эса халқимиз билан танишдим...”
“Партия мени халққа танитди, мен эса халқимиз билан танишдим...”

 

Куни кеча партиямизнинг 29 йиллик байрамини кенг нишонладик. Партиямизнинг минг-минглаб аъзолари, хайрихоҳлари, депутатлари ва фаоллари кайфиятида, руҳияти ва суҳбатида байрам қувончи ҳукмрон бўлган шундай пайтда ҳаммамиз учун қадрли бўлган отахон партиямизнинг ҳаётимдаги роли тўғрисида икки оғиз ёзгим келди.

29 йилдирки мен Халқ демократик партияси билан бир сафдаман, ҳамнафас ва ҳамфикрман. Партиямиз йиллар давомида сиёсий қарашларимни кенгайтиришга, тафаккуримни оширишга ёрдам берди. Айтмоқчиманки, партия билан менинг ҳаётим ва фаолиятим чамбарчас боғлиқдир. Партия мени халққа танитди. Мен эса халқимиз билан танишдим. Бу менга кўп имкониятлар яратди.

Депутат бўлдим, аслида бу энг катта шараф. Чунки кўпчиликнинг, халқнинг меҳрини, ишончини қозониш ҳам бу катта бахт. Депутат бўлиб сайлангач, Ватанимизга, халқимизга хизмат қилиш истаги қалбимда янада кучлироқ жўш урди. Садоқат нима эканини чуқурроқ англадим. Ватан меҳрини қалбдан ҳис этдим. Бунинг барчаси учун ЎзХДПдан миннатдорман.

Умр берса мен яна 29 йил ХДП ишида фаоллик кўрсатиб, бор тажрибамдан фойдаланиб, партиямиз дастурий максадларидан келиб чиқиб, электоратимизнинг, ижтимоий-иқтисодий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишларни дадиллик билан давом эттирмоқчиман.

Мен Халқ демократик партияси сафида эканлигимдан, шу партия билан ҳаётимни, мақсадларимни ва фаолиятимни боғлаганимдан чексиз фахрланаман!

 

Шоира Фозилова,

ЎзХДП Жиззах шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари.

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш