Уйчи туман кенгаши депутати мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганди
Яқинда халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати Умархон Отабоев сайлов округидаги мактабларда ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, карантин қоидаларига риоя қилиниши, синф хоналарининг ўқув жараёнларига тайёрланганлиги бўйича танишиб чиқди.
Депутат округ ҳудудидаги 9-умумтаълим мактабида синф хоналарининг ҳолати билан танишганида полга солинган линолеум тўшама тўлиқ эмаслиги, бори ҳам кўчиб кетганининг гувоҳи бўлди. Масалани ҳал этиш учун ҳомийларни жалб этди, 15 кун мобайнида жами 2 минг кв.метр ўлчамда таъмирлаш амалга оширилади. Яроқсиз ҳолатдаги ўқув хоналарига линолеумлар тўшаб берилмоқда.
ЎзХДП Уйчи туман кенгаши