Куни кеча Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Денов тумани кенгаши Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари И.Қурбонов, Ижроқўм аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.
Йиғилишда туман партия кенгаши фаолиятига оид бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, туман кенгаши томонидан ўтган давр давомида қилинган ишлар, халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг фаолияти танқидий-таҳлилий муҳокама этилди.
Жорий йилнинг октябр ойида маҳаллий Кенгашлардаги бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтган сайловларда туман кенгашининг фаоллиги эътироф этилди. Жумладан, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлигига 29-Чағониён ҳамда туман кенгаши депутатлигига 46-Янгиобод сайлов округларидан Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар сайланган.
Туман партия кенгаши фаолияиин кучайтириш, тарғибот-тушунтириш ишларини кенг кўламда олиб бориш, сайловчилар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича фаолликни янада ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Йиғилиш якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳасан МИРЗАЕВ,
ЎзХДП Денов тумани кенгаши раиси.