Хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ
Хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижроси ҳамда 2020 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурининг бажарилиши, мафкуравий фаолиятни янада такомиллаштириш масалалари атофлича муҳокама этилди.

Йиғилиш аввалида вилоят партия кенгаши раиси Илҳомжон Атабаев давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги маърузаси ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят партия кенгаши маъсулларининг ҳисоботлари тингланди.

Қайд этилдики, ҳисобот даврида халқ депутатлари Наманган вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан ижро ҳокимияти органлари ва мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича 353 та депутатлик сўровлари юборилган. Сўровларнинг 138 таси ижобий ҳал қилиниб, 215 та сўровнинг ижроси назоратга олинган.

2020-2024 йилларга мўлжалланган амалий Ҳаракат Дастури ҳамда Ҳаракат дастуридан ташқари белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари ташаббуслари билан 37 та масала партия гуруҳларида, 21 та масала Кенгаш сессиялари муҳокамасига киритилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган ижроқўм йиғилиши давомида партия фаоллари, кенгаш раислари ва депутатлар ишга масъулият билан ёндашиши кераклиги алоҳида уқтирилди.

Ижроия қўмита аъзолари партиянинг дастурий мақсадларини амалга ошириш, тарғибот таъсирчанлигини кучайтириш, жойларда йўл қўйилаётган сусткашликларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Йиғилиш якунида энг фаол депутатлар ҳамда намунали фаолият олиб борган туман кенгаши раислари вилоят партия кенгашининг фаҳрий ёрлиқ, ташаккурномалари билан тақдирландир.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши.

← Рўйхатга қайтиш