Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.
Унда дастлаб партия Сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастурининг ижроси кўриб чиқилди. Партиянинг мафкуравий фаолиятини янада такомиллаштириш, маҳаллий партия ташкилотлари ва партия гуруҳларининг ўтган 9 ой давомидаги фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
Йиғилишда қайд этилишича, йилнинг ўтган даврида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари томонидан 445 та депутатлик сўрови юборилган бўлиб, шундан 335 таси ижобий ҳал этилган, қолган сўровларнинг ижроси назоратга олинган. Хатирчи ва Томди туманлари энг кўп сессияларга масалаларни олиб чиққан минтақалардир. Шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга мақсадида 3 та ҳудудда “Аёллар ижтимоий ҳимояси-ижтимоий фаоллик пойдевори” лойиҳаси ўтказилиб, уларда 369 нафардан ортиқ хотин-қизлар қамраб олинди. Лойиҳа натижасида, 80 нафар аёллар ва болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган 3 нафар аёлларга даволанишлари учун йўлланмалар олиб беришда амалий ёрдам берилди.
Тадбирда эришилган ютуқлар билан йўл қўйилган камчиликлар ҳам айтилди. Депутатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолидан хабар олиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиши керакли таъкидланди.
Йиғилиш кун татибига киритилган масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хуршида Нарзиева,
ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.