Карманалик 3 нафар хотин-қиз квота асосида талабаликка қабул қилинди
Карманалик 3 нафар хотин-қиз квота асосида талабаликка қабул қилинди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ, республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида ОТМда ўқиш истагидаги хотин-қизларга имтиёзли квоталар берилиши белгиланган эди.

Мазкур квоталар асосида карманалик 3 нафар хотин-қиз У.Умарова, М.Қазоқова ва Ш.Каримовалар талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Улардан бири тумандаги “Нурафшон” МФЙда яшовчи Умида Умаровадир.

У Навоий давлат педагогика институтига бошланғич таълим йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Н.Содикова талабаларнинг хонадонларига бориб, уларни табриклади. Кутилмаган ташрифдан боши осмонга етган Умида институтни аъло баҳоларга битириб, ўз билими ва куч-ғайратини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлашга, жамиятнинг энг фаол аъзоси бўлишга ваъда берди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 
← Рўйхатга қайтиш