Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенгроқ тушунтириш мақсадида Ўзбекистон ХДП Юнусобод туман кенгаши, партия депутатлари ҳамда фаоллари мазкур туманидаги “Бодомзор”, “Исломобод”, “Шарқ ҳақиқати” МФЙларида давра суҳбатлари ўтказди.
Суҳбат давомида, шунингдек, партия электоратини қийнаётган масалалар, “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”нинг тизимли юритилиши бўйича маҳалла раислари ҳамда кўча бошилар билан биргаликда фикр алмашилди. Юнусобод туман кенгаши ва партиядан сайланган депутатларнинг маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлиги юзасидан дастурлар ишлаб чиқилди.
Мулоқотлар давомида ХДП сафида бўлиш истагини билдирган 10 нафар фуқаро аъзоликка қабул қилинди. Бошланғич партия бурчаклари тарғибот воситалари билан янгиланди.
Бу ишлар барча маҳаллаларда давом эттирилади.
Шерзод Содиқов,
ЎзХДП Юнусобод туман кенгаши раиси