Ўзбекистон ХДП Бойсун туман кенгаши қошидаги Жамоатчилик кабулхонасига 6 нафар хотин-қизлар ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб келган эди.
Туман партия кенгаши фаоллари ушбу масалада партия фаоли, тадбиркор Нодира Бобоқуловага мурожаат қилишди. Тадбиркор опа томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи учун туман партия кенгаши ва депутатлик гуруҳи аъзоларининг ёрдами билан 150 млн. сўм давлат томонидан субсидия ажратилди. Натижада Жамоатчилик кабулхонасига мурожаат килган хотин-қизлар ушбу тикувчилик цехига ишга қабул қилинди.
Яқинда Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши раҳбар ва масъул ходимлари, партиядан сайланган туман Кенгаши депутатлари ушбу тикувчилик цехи фаолияти билан танишишди. Ишчиларга яратилган шароитларни ўрганишди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.