Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг муҳим бўғинларидан биридир. Бу эса қабул қилинаётган қонунлар, давлатимиз раҳбарининг фармон, қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида ўз аксини топмоқда.
Маълумки, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида 2019-2020 йилларда ҳар бир ҳудудда енгил конструкцияли тикув-трикотаж корхоналари қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Шундай корхоналардан бири Кармана туманидаги «Паҳлавон» МФЙда қурилмоқда. Мажмуа ишга тушиши билан 1100 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланади.
Октябрь ойида ишга тушиши режалаштирилган ушбу корхонада дастлабки босқичда 500 нафар аёл ўз ишини топади. Ишга қабул қилишда биринчи навбатда «Темир дафтар»га киритилган аҳоли тоифасига алоҳида эътибор қаратилади.
Насиба Садикова,
Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгаши депутати.