Депутат сайловчилар мурожаатни ижобий ҳал қилди
Халқ депутатлари Уйчи туман(Наманган вилояти) Кенгашига 12-Зиёкор сайлов округидан депутат Умархон Отабоевга бир гуруҳ сайловчилар мурожаат қилишди. Унда “Зиёкор” ва “Дўстлик” маҳалласини боғловчи кўприк қурилишида амалий ёрдам сўралган эди.
Депутат масалани жойига бориб ўрганди, ҳомийларни жалб қилди. Айни кунда кўприкни қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.