Виждонли депутат сайловчи билан елкама-елка туради
Халқ депутатлари Поп туман кенгашидаги ЎзХДП депутати А.Назиров фаол депутатлардан бири. Уни кўп ҳолларда сайловчилар орасида учратасиз. Ҳар доим қандайдир муаммони ечиш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ҳал этиш ишлари билан елиб, югуриб юради.
— “Мен сайловчиларимнинг танлови билан депутат бўлдим. Уларнинг муаммоларига бефарқ бўлсам, учрашганда кўзларига қандай қарайман? Ман улар билан елкама-елка туришга, ҳамнафас бўлишга доимо тайёрман”, дейди депутат.
Яқинда депутат ташаббуси билан тумандаги 10-умумтаълим мактабига тоза ичимлик суви тармоғи тортиб, сув чиқариб берилди. Айни кунда сайловчилар манфаатига алоқадор яна бошқа бир қатор масалаларни ечиш учун ҳаракат қиляпти.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.