Депутат аҳоли орасида!
Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутати Ширин Алдабергенова “Мустақиллик” маҳалласида юксак ҳурмат қозонган халқ вакилларидан бири. Депутат ташаббуси билан маҳаллада кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароити ўрганилиб, уларга моддий томондан ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар доимий амалга ошириб келинмоқда.
Куни кеча депутат маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказиб, уларнинг бугунги карантин шароитида муаммо ва мурожжатларини эшитди. Ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда маҳалладаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уй-рўзғор маиший техника анжомлари олиб берилди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.