Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида аҳолининг кам таъминланган қатлами, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қурилаётган арзон уй-жойлар билан таъминлашда самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи ташаббуси билан “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга арзон уй-жой билан таъминланиш ахволи тўғрисида”ги масала “Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин қизлар ва ёшлар масалалари” бўйича доимий комиссиясида кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи раҳбари Н.Хамдамов сўзга чиқиб, туманда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш аҳволи тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилдики, жорий 2020 йил бошидан туман хотин-қизлар қўмитасига ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва ногиронлиги бўлган 190 нафардан ортиқ аёллар ариза билан мурожаат қилган. Туман уй-жой комиссияси билан биргаликда ушбу аёлларнинг яшаш шароитлари ўрганиб чиқилди. Улар истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинларининг фикрлари ва хулосалари олинди. Натижада туман хотин-қизлар кўмитасига мурожаат қилганлар ҳақиқаттан ҳам уй-жойга муҳтож эканлиги маълум бўлди.
Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори талабларига таянган ҳолда, ушбу хотин қизларимиздан 10 нафари боқувчисини йўқотганлиги, оғир ижтимоий аҳволдаги, 15 нафари эса ногирон бўлган ва ногиронлиги бўлган оила сифатида уй жой олишга тавсия қилинди. Қолган 168 нафар аёллар 2021 йил заҳирасига олинди.
Депутатларнинг таъкидлашича, айрим аёллар имтиёз бериладиган тоифага кирса ҳам, уларга арзон уй-жойлар берилмаяпти. Бу ҳақида сайловчилар томонидан тез-тез мурожаатлар бўлмоқда. Ушбу масаланинг туманда бажарилиши бўйича хар бир депутат ўзи сайланган округи ҳудудида уйма-уй юриб, ҳақиқий аҳволни ўрганиб, чиқилгани ва туман ҳокимлигига ўрганиш юзасидан таклифлар берилди
Масала атрофлича муҳокама этилгандан сўнг, доимий комиссия қарори қабул қилиндию. Унга кўра, Олтиариқ туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосарига тумандаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар берилишини тизимли таъминлаш вазифаси юклатилди.
Ушбу қарор ижросини таъминлашни назорат қилиш доимий комиссия аъзолари зиммасига юклатилди.
Жаҳонгир Олимов,
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши сектор мудири.