Улуғбек Иноятов Янгиқўрғон туман Кенгаши сессиясида қатнашди
Улуғбек Иноятов Янгиқўрғон туман Кенгаши сессиясида қатнашди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳлари шу кунларда ҳудудларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, «темир дафтар» юритилиши, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш, хориждан қайтган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганмоқда.

Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари, ЎзХДП фракцияси раҳбари У.Иноятов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятидаги туманларда бўлиб, ҳақиқий ҳолат билан яқиндан танишишмоқда. Жараёнда жорий йил 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлашга асосий эътибор қаратилмоқда.

28 август куни Янгиқўрғон туман Кенгаши сессиясида ҳудуддаги ҳолат туман ҳокими Асатилла Нажмиддинов, бошқа мутасаддилар ва депутатлар иштирокида атрофлича муҳокама этилди. Ўрганишлар пайтида аниқланган камчилик ва муаммоларни жойида ҳал қилиш чораларини кўриш бўйича фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлар билдирилди.

Сессияда У.Иноятов сўзга чиқиб, эҳтиёжманд оилаларни «темир дафтар»га киритиш тартиб-таомиллари, ажратилган маблағларни тўғри ва тўлиқ етказиб бериш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, ўзини ўзи банд қилишга интилувчи фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишларини олиб боришда юқори уюшқоқлик ва талабчанлик зарурлигини таъкидлади.

Муаммоли ҳолатларни бартараф этиш учун барча куч ва имкониятларни ишга солиш, ижтимоий ҳимояда шаффофликни таъминлаш, “темир дафтар” билан боғлиқ айрим чалкашликларга тезкор ечим топиш, жамоатчилик назоратини кучайтиришдаги аҳамиятини оширишда туман Кенгаши депутатларининг иштирокини кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Сессияда билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори қабул қилинди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш