Давлатимиз раҳбари фармонига асосан туманимизда ҳам “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали республика бюджетидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Ёрдам пуллари туман бўйича 25 та маҳаллада 4 та сектор раҳбарлари томонидан тарқатилмоқда.
“Қўлба” маҳалласида 47 та “Темир дафтар”га киритилган оилалар бор. Ушбу оилаларга ҳар бир киши бошига 220 минг сўмдан жами 43 миллион 560 минг сўм бир марталик ёрдам пуллари эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Пандемия шароитида эҳтиёжманд, ишдан вақтинчалик ажралган оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилаётгани, қийин кунларда ёлғизлатиб қўйилмаган учун одамлар уларга ёрдам берган ҳукуматдан, маҳалла аҳли ва саховатпеша тадбиркорлардан миннатдор.
Партиямиз фаоллари ва депутатлар ёрдам пулларининг вақтида ва манзилли тарқатилиши бўйича назорат олиб бормоқда.
Н.Ирисова,
ЎзХДП Фориш туман Кенгаши раиси.