Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳаммамизнинг бурчимиздир
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳаммамизнинг бурчимиздир

 

Ёшлар келажак бунёдкори, эртамиз эгалари. Салоҳиятли ва билимли ёшларни тарбиялашда уларга мактабгача таълим тизимидан катта эътибор бериш зарурлиги ва мактаб таълимида касб-ҳунарга ўқитиш механизмларининг янгидан янги босқичларини яратиш бугунги кун талабидир.

Давлатимиз раҳбари 2020 йилнинг 14 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бежизга бу масалага тўхталмади. Чунки ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасидаги масала. Уларнинг манфаатини ҳимоя қилиш ҳаммамизнинг бурчимиздир.

Президентимиз томонидан таъкидланганидек маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади. Бу дегани нафақат мактаб ўқувчилари, маҳалладаги ёшларни ўқитиш учун ҳам айни муддао деганидир. Сабаби ҳунар эгаллаган ҳар бир ёш уйида ҳам ўзини-ўзи банд қилади. Тенгдошлари билан маълум ҳунарнинг янада такомиллашиши ва замонга мослашишига замин яратади.

Видеоселектр давомида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Оилада аёлнинг бахтли ва тинч яшашининг энг биринчи сабабларидан бири, бу унга яратилган шароитдир. Уйидан кўнгли тўқ ва хотиржам аёл фарзандларнинг тарбияси, билим олишига эътибор беради ва жамиятнинг ривожи учун уйида ўтирган ҳолдаям ўз ҳиссасини қўшади.

Лекин бу билан чегараланиб қолмасдан аёллик сифати, тадбиркорлик салоҳиятини бирлаштирса бундай аёллардан лидерлар ва замонамиз қаҳрамонлари чиқади. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Хотин-қизларга ишонч билдирилса, имконият берилса жамиятдаги иллатлар ўз-ўзидан йўқ бўлади. Битта имконият мингта ижобий тадбирларни келтириб чиқаради. Ижтимоий хаётнинг яхшиланиши, соғлом фарзандларнинг дунёга келиши, жамиятдаги гендер тенглик масалалари ҳал бўлади.

Сўнгги йилларда парламентда ҳам ёшлар ва аёлларнинг роли ошгани сўзимизнинг исботидир.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида венчур фонд ташкил этилиши белгиланди. Демак бу фонд аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш шунингдек ишсизликнинг олдини олишга ҳам қаратилгандир. Республикада бу ишлар амалга татбиқ этилиши натижасида ёшлар бандлиги, аёллар бандлиги масаласи ўз ечимини топади. Шу тариқа уларнинг ҳаётга қизиқиши ошади, эртасидан кўнгли тўқ яшайди. Кўплаб оилаларнинг даромади ошади.


Зоҳида Ўзбекова,

ЎзХДП Бойсун туман кенгаши раиси, туман кенгаши депутати.

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш