Жиззах вилояти Бахмал тумани “Фидокор” маҳалласида яшовчи Шуҳрат Эшалиев шу йилнинг 10 июль куни ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгашига ариза билан мурожаат қилди.
Унда қайд этилишича, Жиззах вилояти худудида фаолият кўрсатаётган “Сарбозор-қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти томонидан Пахтакор тумани марказида қайтадан қурилаётган Деҳқон бозорининг қурилиш ишларида оғзаки келишув асосида сувоқ ишларини амалга оширган. Лекин “Сарбозор-қурилиш” маъсулияти чекланган жамияти томонидан келишув асосида фуқарога тўланиши лозим бўлган жами 4 225 000 (тўрт миллион икки юз йигирма беш минг) сўм миқдоридаги иш ҳақи тўлаб берилмаган. Фуқаро ушбу масалани ижобий ҳал этишда, яъни иш ҳақини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан ушбу мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Партия ёрдами билан Шуҳрат Эшалиевга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи тўлаб берилди.
Шуҳрат Эшалиев номидан ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгашига миннатдорчилик хати келди.
М.Хаитов,
ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси в.в.б.