Кичик саноат зоналаридаги тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда

 

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашидаги ЎзХДП депутати, "Ҳудудгаз Фарғона" МЧЖ бош директори Улуғбек Қўчкоров ташаббуси билан Риштон тумани ҳудудидаги кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Тадбиркорлар билан учрашувларда табиий газ таъминоти, келгусида аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини жорий этиш учун нима ишлар қилиш кераклиги, газ таъминотини янада яхшилаш бўйича таклифлар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Тадбиркорларга доимий кўмак бериб боришда "Ҳудудгаз Фарғона" МЧЖ масъул раҳбарлари доим тайёр эканликлари таъкидланди.

Жойларда кичик саноат зоналаридаги тадбиркорларга кўмак бериш, янги иш ўринлари яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди ва муаммоларни ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш