Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Қўшкўприк” маҳалла фуқаролар йиғини худудида яшовчи фуқаро Бахром Сиддиқов тумандаги электр таъминоти корхонаси ходимлари хизматидан норозилик ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаат бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Урол Ўрозбоев, ЎзХДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Мурод Хаитов, Шароф Рашидов туман Электр таъминоти корхонаси бош мухандиси Аваз Нурматов, “Жиззах овози” газетаси бош мухаррири Асад Мустафоев, “Қўшкўприк” маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳалла оқсоқоллари иштирокида ўрганиш ўтказилди.
Маълум бўлишича, ҳақиқатдан ҳам аҳолининг талаби асосида дастурда белгиланган тартибда “Қўшкўрик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фуқаро Бахром Сиддиқов яшаб келаётган кўчага Шароф Рашидов туман электр таъминоти корхонаси томонидан 55-60 хонадонга хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган замонавий трансформатор ўрнатиб берилган. Аммо ўрнатилган трансформатор тармоғига шу кўчада яшовчи 14 та хонадон уланмай қолган. Ўрганиш давомида мазкур муаммо жойида тўлиқ бартараф этилиб, ушбу хонадонлар янги трансформатор тармоғига уланадиган бўлди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.