Ёшлар ойлиги давом этмоқда
Ёшлар ойлиги давом этмоқда

 

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ташаббусларини рағбатлантириш уларни янги марралар сари руҳлантиришда муҳим пойдевор бўлмоқда. 30 июнь – Ёшлар куни этиб белгиланганлиги ҳам баркамол авлод вакилларини янада илоҳимлантириб юборди. Ушбу сана муносабати билан Навоий шаҳрида 5 муҳим ташаббус доирасида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

– Ёшлар ойлиги доирасида «Ватан келажаги ёшлар қўлида» мавзусида иншолар ва «Ёшлар –бизнинг қанотимиз» деб номланган расмлар танловини онлайн тарзида ўтказдик, – дейди Халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгаши депутати Хуршид Ҳакимов. – Бундан ташқари, вилоятимиз марказидаги Меҳриборлик уйи тарбияланувчилари билан «Ташаббуслар марафони» лойиҳасининг меҳмони, спортчи М. Мурадов билан «zoom» тармоғи орқали учрашув ташкил этилди. Унда спортчи ўзининг тажрибаси ва эришган ютуқларини йигит-қизларга сўзлаб берди.

Ойлик доирасида 21 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ҳолидан хабар олиниб, уларга китоблар, ногиронлик аравачалари, самакат ва совғалар топширилди.

– Тақдир тақазоси билан тўрт мучам соғлом эмас, – дейди Самандар Эшматов. – Лекин бундан ҳеч қачон кўнглим ўксимаган. Чунки доим мени қўллаб-қувватловчилар атрофимда. Спорт билан шуғулланишни жуда ёқтираман. Бунинг учун онам ҳеч қачон ёрдамини аямайди. Насиб бўлса йирик мусобоқалар ва жаҳон чемпионатларида қатнашиб, онамнинг меҳнатини оқлайман. Менга байрам совғаси сифатида ногиронлик аравачасини олиб келганидан жуда хурсанд бўлдим. Энди кўчаларга сайр қилиш имконияти кўп бўлади.

Шунингдек, «Меҳрибон юрак» хайрия акцияси доирасида жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган болажонлар ҳолидан ҳам хабар олиниб, совғалар улашилди.

 

Улуғбек Шомиров,

ЎзХДП Навоий шаҳар кенгаши раиси.

Теглар

Лойиҳаларимиз Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш