30 июнь – мамлакатмизда ёшлар куни. Ушбу сана муносабати билан ҳар йили «Ёшлар ойлиги» ўтказилади. Навоий вилояти Қизилтепа туманида ёшлар ойлиги муносабати билан «Ҳар бир ёшга 50 сотих» лойиҳаси ўтказилмоқда.
“Арабхона” маҳалласида ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Ҳасанов, туман ҳокими Ш.Набиев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ж.Ходжаев фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш долзарб вазифа экани, фақат бу ишни оғизда эмас, амалда бажариш кераклигини таъкидлади.
Шу куни «Ҳалимов Абрам Акбар пахтакори» фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган 10 гектарга яқин ер майдони 20 нафар йигит-қизларга бўлиб берилди. Ёшлар ўзларига ажратилган майдонда уруғ қадашди.
Фазлиддин Темиров,
ЎзХДП Қизилтепа туман кенгаши раиси.