Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

 

Пандемия шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини кўпайтириш вазифаси долзарбдир. Айниқса, ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни ишга жалб этиш, тадбиркорлик билан шуғулланаётган аёлларга имтиёзли кредитлар беришда кўмаклашиш бўйича депутатларимиз ташаббуслари кўпайиб бормоқда.

Уйчи тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман Кенгаши депутати Раънохон Назарова ташаббуси билан тумандаги ишсиз хотин-қизлар ва ёшларнинг рўйхати шакллантирилиб, уларни ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Баландариқ МФЙ да жойлашган "Водий ипак гилам" МЧЖ да 100 ўринли тикувчилик ва 40 ўринли гилам тўқиш цехи ташкил этилган бўлиб, шу кунгача 40 нафар ишсиз хотин-қизлар тикувчилик цехида иш бошлаган эди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирода Қўчқарова ва туман Кенгаши депутати Раънохон Назарова кўмагида коллеж битирувчилари ва ишсиз хотин-қизлардан 30 нафари гилам тўқиш цехига ишга жойлашди.

Тадбиркорлик билан шуғулланувчи 3 нафар аёллар имтиёзли кредит олиб, ўз мустақил фаолиятини бошлади.

 

Моҳира Холмирзаева,

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши масъул ходими.

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш