22 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди
22 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди

 

Коронавирус пандемияси даврида бандликни таъминлаш масаласи долзарб бўлиб бормоқда. Бутун дунёда карантин талаблари кучайтирилиб, иш соатлари кескин қисқартирилмоқда. Айрим мамлакатларда эса вақтинчалик меҳнат фаолияти тўхтатиб қўйилмоқда. Мисол учун, Европа ва Марказий Осиёда йилнинг биринчи чорагида иш соатлари 3 фоизга қисқартирилган бўлса, иккинчи чоракда бу кўрсаткич 13 фоизга етиши кутилмоқда. Россияда эса апрель ойи ишланмайдиган ой деб эълон қилиниб, фаолият бутунлай тўхтаб қолган эди. Булар эса албатта, дунё бўйлаб ишсизлар сонининг кескин ошишига, уларнинг даромад олиш имконияти чекланиб қолишига сабаб бўлди.

Коронавирус пандемияси даврида давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга эътибор қаратилмоқда. Оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларимизга моддий ва маънавий кўмак берилмоқда. Ўзини-ўзи банд қилиш борасида қатор имкониятлар яратиб берилмоқда. Айниқса, ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилиниши катта имконият бўлди. Ҳозирда 600 мингта оила кам таъминланганлик нафақасини олаётган бўлса, карантин даврида қўшимча 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларга нафақалар тайинланиши белгиланди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни меҳнатга жалб этиш борасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ўзининг хиссасини қўшиб келмоқда. Учтепа тумани Бирлик маҳалласида бир марталик ниқоб тикиш цехи фаолияти йўлга қўйилиб, маҳалладаги 22 нафар хотин-қизлар ишга жалб этилди. Асосий эътибор эҳтиёжманд оилалар аъзолари ва карантин шароитида ишсиз қолган фуқаролар бандлигини таъминлашга қаратиляпти.

Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин камайишининг олдини олишга қаратилган ҳар бир харакат жуда муҳим. Шу сабабли ҳеч бўлмаганда 1 та оила вакилини иш билан таъминлашда кўмак бера олсак, бу республика бўйича катта рақамларга айланади. Бунинг ортидан минглаб оилалар даромад манбаига эга бўлади.


Собиржон Бўзиев,

Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш